Намозни қаср ўқиш масофаси
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозни қаср қилиб ўкиш учун масофа, яшаб турган уйидан ҳисобланадими ёки шахариданми? Мисол учун мен дам олгани уйимдан тоғли худудга боришим учун камида 100-110 км юраман. Шундай ҳолатда мен намозларимни қандай ўкиман? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Масофа чиқадиган остонадан, кирадиган остонасигача. Қаср қилиш ўзи яшаб турган шаҳарнинг ташқарисига чиқиши билан бошланади. Иккисининг ўртасида шу фарқ бор. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Кифоя” китобларида энг ками 86 км деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:54 | Савол-жавоблар | 229 | Ибодатлар