Шу ишлар гуноҳ эмасми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир хонадондан маййит чиқса ўша маййитнинг фарзандлари ва набиралари 40 кунгача тухум еб бўлмайди дейишди. Шу гап ростми ёки бидъатми? Ўрта кеча деган маросим қилишяпти аёлларимиз, бу ишлари тўғрими?
2). Жунуб ҳолатда вазият шуни тақозо қилиб қолса Қуръон тиловатини тингласа гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси бидъат ҳисобланиб, насоро ва бутпарастлардан таъсирланишдир. 2). Жунуб ҳолда эшитса бўлса ҳам, тез ғусл қилишга ҳаракат қилиши лозим. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:56 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar