Саждаи саҳв лозимми?

Ассалому алайкум! Рукудан сўнг айтиладиган «Роббана лакал ҳамд» кўп ҳолларда ёдимдан кўтарилади, шу ҳолатда саждаи саҳв қилишим лозимми? Ёки бошдан бошласам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошидан бошлаш ҳам, саждаи саҳв ҳам шарт эмас. Чунки бу амал суннат бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Намозни фарз ва вожибларини тўлиқ ёдлаб олишингиз зиммангизга фарздир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:58 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar