Бобоси қўйган исмлар

Ассалому алайкум!  Ҳурматлик устозлар, динимизда фарзандга исм қўйишда кўпроқ фарзанднинг буваси ёки бобоси  исм қўйишади. Аслида фарзандга исмни ота-она қўйиши ва бу охиратда сўралишини эшитганмиз. Бобоси қўйган исм(масалан: Бозорвой, Теша, Пулатжон, Жумавой исмларни қўйисалар) фарзанднинг ота-онасига маъқул келмаса, рози бўлмасалар зиддият бўлмайдими? Исм қўйишга ким кўпроқ маъсул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир болага икки ва ундан кўп исмларни қўйишнинг зарари йўқ. Ота-онангиз ўзлари яхши кўрган исмни сизлар ўзингиз яхши кўрган исмни айтишингиз мумкин. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкдаги жавобда тўлиқ маълумот келтирилган. https://savollar.islom.uz/savol/40919

26 Май 2022, 08:08 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar