Дўстимнинг отаси

Ассалому алайкум! Яқин дўстимни отаси оиласини ташлаб 20 йил олдин бошқа вилоятга кетиб қолган. 1 йилда 3-4 мартта 3-4 кунга уйига келиб туради. Айтишича 4 та нон хам олиб келмас экан, келсахам ичиб олиб жанжал қилиб уй меники деб кўчага хайдаб юборар экан. Бошқа уй олишди, акасини хам ўзини хам онаси ва тоғалари катта қилган, уйлантирган. Отаси моддий тарафдан ёрдам бермаган, аксинча улардан доим пул талаб қилган. Топиб беролмаса онасини қиммат бахо буюмларини беркитиб олиб кетиб қолар экан. Базида ичиб олиб фарзадларига тел қилиб пул жўнат бўлмаса рози эмасман уйингга бориб маххаллангда шарманда қиламан дер экан. Бу холатда дўстим пул жўнатишга мажбурми, отасини розилигини олиши керакми? 20йил давомида умуман моддий ва манави ёрдам бермаган бўлса хам отасини хақларини хали хануз адо этиши керакми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота қилганига ўзи жавоб беради. Фарзанд ўз фарзандлигини адо қилиши керак. Бу ҳам бир мусибатдек гап, сабр қилиш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:37 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar