Никоҳ лафзи?!
Ассалому алайкум! Билишимча мусулмон одам Қуръондан бўлган бирон оятни билмасдан рад қилиб қўйса диндан чиқиб кофир бўлиб, уйланган бўлса хотини билан ўртасидаги никоҳиям бузилар экан. Қаердадир ўқигандим, шундай вазиятда эр хотинига «Сен мени хотинимсан» деса никоҳ қайта боғланаркан. Шу қанчалик тўғри? Жавобингиз мен учун жуда муҳим. Батафсил жавоб берасизлар деган умиддаман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз сўраган куфр лафзлари масаласи жуда ҳассос ва нозик масала бўлгани учун, биров ҳақида ҳукм чиқаришдан жуда ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ҳолларда масалани яхшилаб аниқлаб кейин унинг ҳукмини айтилади. «Сен мени хотинимсан» деса никоҳ қайта боғланаркан деган гап нотўғри. Никоҳнинг шартлари топилиши керак. Шартларини қуйидаги линкдан ўқинг. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/savol/83950
26 Май 2022, 08:10 | Савол-жавоблар | 190 | Оила ва турмуш