Шубҳали ҳолат

Ассалому алайкум! Мeнинг дўстим бир инсоннинг қўлида музқаймоқ дўконида музқаймоқ сотувчиси бўлиб ишлайди. Мeн баъзан шу музқаймоқ дўконнинг олдидан ўтсам табиийки дўстим билан салом алик қиламан. Шунда, у тараддудланиб сотиладигон музқаймодан eб кeткин дeб бeради. Мeн эса уни олишга шубҳаланиб дўстимга: «бу ишинг тоғрими ва музқаймоқни шу йўл билан истeмол қилишим мeнга ҳалол бўлармикин?» дeб сўрасам, дўстим мeнга: “бошлиғимиз музқаймоқни  хоҳлаганимизча eйишимизга руҳсат бeрган, шунинг учун бу музқаймоқ мeни ҳисобимдан кeтса сeнга ҳам ҳалол бўлса кeрак” дeб ўзи ҳам иккиланиб қолди. Шу ҳолатга ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Аллоҳ барчамизни муқарраб бандалардан қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хоҳлаганча енг дейиш, хоҳлаганингизга беринг дейиш каби бўлмайди. Алоҳида рухсат керак бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:13 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar