Ичган одамга ёрдам бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен тез ёрдамда ишлайман. Бизга хар куни юзлаб чақирувлар бўлади. Хамма чақирувларга боришимиз шарт. Базида қиш кунлари айниқса шундай чақирувлар бўладики бекатда ёки кўчада спиртли ичимлик ичиб ётиб қолган одамларга бориб қоламиз. Шунда улар ўзини билмай ётади. Уларни шифохонага олиб бориб қўямиз. Улар ичаётган нарсани Аллоҳ ҳаром қилганку. Шу ҳаром нарсани ичаётган одамга қилган ёрдамимиз эвазига Аллоҳдан савоб умид қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон сифатида ёрдам беришингизни зарари йўқ. Баъзи ҳолатларда ёрдам бериш вожиб ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:22 | Савол-жавоблар | 185 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar