Қайси китобни ҳадя қилай?

Ассалому алайкум! «Илмни тартиб билан олинг» деган мақолани ўқиб, насроний устозимга Шайхимиз роҳимаҳуллоҳнинг қайси бир китобларини берсам экан деб ўйлаб қолдим. Муаммо шундаки улар ўзбек тилини тушунмайдилар, мен ҳам Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг қайси китоблари рус тилига таржима қилинганини билмайман. Қайси китобларни тавсия қиласизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатлар учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ўзларининг рус тилида чоп этилган "Ийман. Ислам, Куръан",  сўнгра  "Хадисы и жизнь" китоблар силсиласидан "Ийман и Ислам"  ва ниҳоят "Основы исламской веры" ("Суннитские вероубеждения") китобларини тавсия қилганлар. Сўнгра эса "Тафсир Хилал" ва бошқа китобларни ўқиса яхши бўлади. Китоблар ҳақидаги маълумотларни батафсил https://hilolnashr.uz/   ва  https://www.e-hilolnashr.uz/  сайтларидан топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:27 | Савол-жавоблар | 153 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar