Ўзимда бўлмаса бошқадан олиб сотиш
Ассалому алайкум! Дўконда матeриал сотаман. Мижоз сўраган нарсам тугаб қолса яъни танлаган матeриали 10 мeтр кeрак бўлса, менда 3 мeтр қоган бўлиб, қўшни дўкондан ўша матeриални обкeлиб 10 бўса 15 минга сотсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Олдин ўзига сотиб олиб, кейин бошқага сотса бўлади. Аслида бу жоиз эмас. Чунки у одам сотиш ўрнига бор жойини кўрсатиб қўйса, мусулмонга хайрихоҳлик қилган бўлади. Қолаверса, бу иш бозорни савдосининг бузилишига олиб келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нарсасини сотиш учун бозорга кириб келаётган инсонни йўлига чиқиб, арзонга олиб, бозор ичига олиб кириб қимматга сотишдан қайтарганлар. Яна бунда ўзиники бўлмаган молни ҳаридорга ўзиники қилиб кўрсатиб ёлғон гапириши ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида бўлмаган нарсани сотишдан ҳам қайтарганлар. Валлоҳу аълам! [url=https://savollar.islom.uz/savol/101958https://savollar.islom.uz/savol/101958[/url]
26 Май 2022, 08:41 | Савол-жавоблар | 132 | Молия ва тижорат