Ветеринар касби

Ассалому алайкум! Мен ветеринар бўлиб ишлайман, касбимиз туфайли ит ва чўчқаларни даволашга тўғри келади. Агарда мен уларни даволаб иш ҳақи олсам, бу ҳалол ҳисобланадими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайвонларни умумий маънода даволаш ва унга ёрдам бериш жоиз амал ҳисобланади. Бу каби ишлар махлуқотга яхшилик қилишга киради. Шунингдек бу ишига ҳақ олиши ҳам жоиз бўлади. Лекин ветеринар шаръан ҳаром бўлган тўнғиз каби ҳайвонларни кўпайтиришга ҳисса қўшишидан сақланиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:45 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar