Назл
Ассалому алайкум! Аллоҳ таолога назл қилинган битта қўйни ҳаммасини бeриб юбориш кeракми ёки уни ўзи бир қисмини eса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало назл эмас, назр бўлади. Назр икки қисмга бўлинади. Бири қурбонлик қилишга назр бўлади, иккинчиси қўйни сўйиб, гўштини садақа қилишга назр бўлади. Фақат сўйишгагина, яъни қон чиқаришга назр қилиш деган нарса йўқ. Қурбонликни нарзр қилган инсон гўштидан ейиш тўғрисида уламолар ихтилоф қилиганлар. “Бадоеъ ус Саноеъ” китобининг соҳиблари : “Қурбонлик қилишни назр қилган бўлса гўштидан еяверади” деганлар. Бошқа уламолар “Назр қилинган қурбонликнинг гўштидан ейилмайди” деганлар. Агар “Фалон ишим битса” ёки “касалим тузалса жонлиқ сўяман” деганлар, сўйиб ҳаммасини фақир-мискинларга тарқатиб юбориши вожиб бўлади. Ўзларини ундан ейишлари ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:09 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар