Насияга сотиб бeриш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз тижорат билан шуғулланамиз. Ўзимизни шахсий товарларимиз билан бирга бировлардан ҳам мол олиб, уларникини ҳам сотиб бeрамиз. Сотилганларидан фойдамизни олиб қолиб вақтида пулини қилиб бeрамиз. Сотилмасдан туриб қолаётганлари бўлса эгасига қайтариб бeрамиз. Шу ишимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сизлар бировдан олаётган молларингизни ҳукмини аниқ қилиб олинглар. У молларни насияга олишингиз мумкин. Бу суратда нархини бериш муддатини тайин қилишингиз шарт. Мабодо сотилмай қолса, қайтиб беришга ҳаққингиз йўқ. Агар эгаси қайтиб олишга рози бўлса жоиз. Ўғирлатиб ёки бирор талофат етса қийматини тўлашингиз шарт. 2). Молни сотиб беришга ёлланган ишчи бўлишингиз мумкин. Бунда сотиб бериш хизмат ҳаққини тайин қилиб олишингиз шарт. Мабодо сотилмай қолса эгасига қайтариб беришингиз мумкин. Бирор табий сабаб туфайли молга офат етса тўлашингиз шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar