Эксгумация

Ассалому алайкум хурматли устозлар! Аллох ушбу қилаётган хайирли ишларингизни ажрини берсин! Мени бир савол қийнайди, биламизки суд-тергов тизимида "мурдани экгумация" қилиш деган процессуал харакат бор, шу харакатга шариатимизда қандай қаралади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу иш бировнинг ҳаққига тегишли бўлса жоиз. Фуқаҳолар бировнинг қимматбаҳо тошини ютиб юбориб ўлган кишини қабрда бўлса ҳам қорнини ёриб олишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:14 | Савол-жавоблар | 137 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar