Қарзга олган нарсани қайтариш лозим
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сиздан анча нарсаларни ўргандим. Худонинг ўзи илмингизни зиёда қилсин. Бир саволим бор эди. Бир укахонимдан бир ойда қайтариб бериш шарти билан буюм олгандим. Аммо ваъда берилган кунга пулни қайтаролмадим. Бу ҳолат мени изтиробга солмоқда. Ё олган молимни қайтариб берайми? Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билмай қолдим. Икки кундан бери мени кутишмоқда. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал халқдаги “Кўрпанга қараб оёқ узат” мақолига амал қилиш керак эди. Энди буюм сизники, зиммангизга уни пулини бериш вожиб. Сотишга яроқли нимангиз бўлса сотиб, пулни тўланг. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 17:22 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар