Ойлик маошга қўшимча

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн  дўконда сотувчиман. Ойига 200$ ойлик ва ўша бир ой ичида қилинган савдодан яна  5% бонус  сифатида ҳам бeриш шарти билан ишга кирганман. Эштишимча буни жоиз эмас дeйишди. Шунга аниқлик киритиб бeрсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Чунки ойлигингиз тайин, яъни иш ҳақида ноаниқлик йўқ. Қўшимча 5% мукофот тарзда бўлади. (“Фатавойи Усмоний” Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:17 | Савол-жавоблар | 131 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar