Хидоят йулида
Хазрат, Саломатлигингиз зиеда булсин ! 1) Жавобларингиз билан бераетган билимларингизни ургана туриб бир биродаримизни Сиздан бир исмли уламо кишини китобларини урганиш жоизлигини сурабдилар, устоз илтимосим шуки хозирги овруполик ва бошка бир катор худудлардан танилиб келаетган хар хил максадли узини уламо деб таъкидлаетган шахслар купаймокда ва уларнинг электрон ва китобий асарлари таркалиб кетмокда. Сиздан суровим - узим ва хидоят йулидаги биродарларимизни иймонларига зиен етишни олдини олиш максадида (Сизга маълум булган) таркалиб улгурган нотугри адабиетлар, уларнинг уламолари ва шу каби шахс ва ташкилотларни таъкидлаб утилса тугри буладими ? 2) 10 йил олдин бир ташкилотдан дорини карзга олганим едимга тушди, эндиликдан у ташкилот йук, Хазрат ушбу карзни мискинга садака килмокчиман, лекин карзни 10 йиллик нарх усишида хисобласам 7 мартага усибди, бу катта пул, [у]садакани кандай беришим тугри ?[/у], хозирда пул олди бердисини езиб юрибман, бирок менга аввалда кимдандир карз олганимдек туюлмокда, роса эслашга харакат килдим, эслолмадим, бирок шубха бор, [у]нима килсам булади ?[/у] 3) Бир огайнимга карз берганман, куп ойлар утиб кетди, эхтиежим булмаганлиги ва кунглига келмасин деб сурамадим, Хазрат келгусида эхтиеж сезмасам унга карздор эканлигини эслатайми еки кечиб юборсам тугри буладими, огайним аъмолига зарар етмайдими ? 4) Хазрат фикрим одобсиз булса, кечиринг. Хозирда кофирлар ва адашганларнинг Ислом ахлига карши фитналари купайгандан купаймокда. Уларнинг фаоллиги окибатида халкимиз, ешларимиз онгини тез суръатларда бузилиб бораетганлиги ва бундай ватандошларимиз сафи кундан-кун ортиб бораетганлиги Сизга хам сир эмас. Бу онгли равишда Исломга карши (маънавий) уруш эканлиги кундек равшан. Расулуллох с.а.в. хам Мадинага кучганларида мусулмонларга кофирларнинг захматлари ошиб кетгач, урушга (Аллох изни ила) рухсат берган эдилар. Хозирда биз бу фитначилардан химояланмокдамиз холос, устоз заифларни, илмсизларни, кашшокларни адашганлардан булмасликлари йулида Ислом дунеси ахллари хам бирор тадбирларни, кайсики душманларданда кудратлирок одимларни ташламогимизга кандай карайсиз ? Тенгсиз Аллохдан энг буюк инсон Мухаммад Мустафо с.а.в.нинг барча дуоларини кабул килишини сураймиз !!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу ишни аввал қилганмиз.2. Қарзнинг ўз миқдорида берсангиз бўлади.3. Кечирсангиз ҳам, оғайнингизга айтиб қўйинг.4. Бу каби чоралар кўрилмоқда.
2 Май 2022, 23:05 | Савол-жавоблар | 128 | Турли саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу ишни аввал қилганмиз.2. Қарзнинг ўз миқдорида берсангиз бўлади.3. Кечирсангиз ҳам, оғайнингизга айтиб қўйинг.4. Бу каби чоралар кўрилмоқда.
2 Май 2022, 23:05 | Савол-жавоблар | 128 | Турли саволлар