"БОГИНЯ" дейиш

Ассалому алайкум! Ҳозирда эркаклар ёки аксар ёшлар ўз аёлларини эркалаб "БОГИНЯ" деб мурожаат қилишяпти. Айтингчи бу ширк ёки куфр лафзи бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа дин вакилларида хусусан Юнон ва Ҳиндларда маъбудларини эркак жинсга тегишлилари бўлгани каби аёл жинсига тегишлилари ҳам бор. Уларда тавҳид деган тушунча йўқ. Сўзлашувда ҳам ширкка далолат қилувчи гаплари ҳам кўп. Улар аёлларини эркалатишда ўша аёл маъбудаларига ўхшатишади. Бу нарса динимизда мутлоқ рад қилинган ва қораланган. Бу нарса ақийдага тегишли бўлгани учун жуда эҳтиёт бўлиш керак. Мусулмон киши бундай гапларни айтмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:20 | Савол-жавоблар | 142 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar