Тиш тўғирловчи мослама

Ассалому алайкум! Тиш тўғриловчи тeмир симли мослама «Брeйкeт» қўйдирган киши, уни eчмай таҳорат қилиши дуруст бўладими? Ғусл вақтидачи? Докторлар кунда фақат бир марта eчишга рухсат бeришди. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз : “Тиш жағ суягига маҳкамлаб қўйилган бўлса уни ғуслда чиқариб, кейин ғусл қилиш шарт эмас. Агар жағга маҳкамланмасдан чиқадиган бўлса, ғуслда унинг остига сув етказиш шарт” деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 143 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar