Номоз вақтида ел келиши
Ассалому алайкум! Азиз ва Ҳурматли устозлар, номоз ўқиётган вақтимда айрим ҳолларда орқамдан ел келишини(унака кучли даражада эмас, енгил даражада) хис қиламан ва шу вақтда оғринмаган даражада ўзимни озгина ушлаб тураман (2-3 сония) ва бу хол ўтиб кетади. Бу ҳолда тахоратим бузиладими? Агар бузилса қандай қилиш керак? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Чиққани аниқ бўлса бузилади, чиқмагани аниқ бўлса бузилмайди. Чиққан-чиқмаганлигида шак бўлиб қолса, бор таҳорат шак билан кетмайди қоидасига мувофиқ намоз ўқилаверади. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 189 | Долзарб саволлар