2 саволим

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагилардан иборат:
Бирор бир буюмни (товарни) ўзи сингари буюм билан фоизга айрибошлаш ҳаром эканлигини биламан. Фоизга пул бериш ҳам шу қоидага шу қоидага асосан ҳаром ҳисобланади. АҚШ долларида қарз олган одам, олинган қарзнинг қайси замонда қандай эквивалентда бўлишидан қатъий назар қарзини долларда қайтариши керак, бунда курснинг пасайиши ёки кўтарилишидан қилинган фойда (ёки зарар) ҳаром ҳисобланмайди. Агар мен бирор кимсага сўмда қарз берсам-у, берган қарзимга фоизларни қўшиб маълум муддатдан сўнг фалон доллар берасан десам ва бу шартга қарз олувчи ҳам рози бўлса бунинг ҳукми қандай бўлади?
2) Спиртли ичимликларни тайёрлашдан қоладиган бўғдой чиқиндиси, халқимиз тилида «барда» дейилади. Барда чорва молларини боқиш ва семиртириш учун берилади. Бардани сотиш, сотиб олиш ва молларга бериш масаласида динимиз ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар сиз бирор кимсага сўмда қарз берсангиз ва берган қарзизга фоизларни қўшиб маълум муддатдан сўнг фалон доллар берасан десангиз ва бу шартга қарз олувчи ҳам рози бўлса бунинг ҳукми рибо бўлади. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25290.0

26 Май 2022, 09:22 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar