Гуноҳлардан тавба қилиш

Ассалому алайкум! Олдин  ёмонлик(алдаб, пулини олиб бермасдан, кўнглини оритиб,….) қилган одамларимдан кечиришларини ният қилдим. Аммо уларни баъзиларини топалмадим. Ўша узр сўрадмаган одамларим рози қилалмаганларимни нима қилиб рози қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одамларнинг моддий ва молиявий ҳақлари бўлса, ўша миқдордаги маблағни эгалари номидан садақа қилинг. Агар кейин топилиб келиб қолишса, ўша маблағларни уларга қайтариб берасиз. Маънавий ҳақлар масаласида эса, аввало тавба қилиб, истиғфор айтинг. Ўша ҳақ эгалари ҳаққига дуолар қилинг. Аллоҳ таоло ўзгаларнинг ҳаққини адо қилишда ёрдамчингиз бўлсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:29 | Савол-жавоблар | 162 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar