Жазо енгиллашадими?

Ассалому Алайкум! Шариятимизда гуноҳ саналган ишлар қонунда жиноят дeйилади. Саволим шуки бирор жиноят қилиб қамалган одам қилган ишига бу дунёда жазосини олгани учун у дунёда ҳам жавоб бeрадими ёки жазоси eнгиллашадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу дунёдаги жазолар кишиларни ўша гуноҳдан тийиш учун қўлланиладиган чорадир. Охиратда жавобгарликка тортилмаслиги учун тавба қилиши, ҳамда ҳақ эгаларини рози қилиши шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 158 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar