Тўйдаги бизнес

Ассалому алайкум! 1). Тўйга қимат бахо машиналарни ижарага бериш жоизми?
2). Чет элда ишга жойлашиш учун, чет тилини ўрганиш учун бир кишига пул бериб, сўнг у пулдан кўпроқ миқдорни олишни келишсам сутхўрлик бўлмайдими? Олдиндан катта раҳмат!!!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Исроф. 2). Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида бир киши Мадинаи Мунавварага келиб, Али розияллоҳу анҳу билан ҳал бўладиган бир ишга дуч келди. Сўраб-суриштириб Али розияллоҳу анҳунинг Жаъфар исмли акасининг фарзандлари олдига борди. Улар азалдан саҳоватда ва инсонларнинг оғирини енгил қилишда фидокорлик билан машҳур эдилар. Ўртага тушиб у кишининг ишини ҳал қилиб бердилар. Шунда у инсон хурсанд бўлиб кетганидан Жаъфарнинг фарзандларига ҳадя берди. Улар инсон тарихида аввал эштилмаган “Биз қилган яхшилигимизни сотмаймиз” деган  гапни айтишди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:41 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar