Кираверишдаги кўзгу

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, куни кеча бир яқиним мендан қуидаги саволни сўраб қолдилар: Эмишки кўчадан уйга кираверишда тўғрида ойна турса уйдан барака кўтарилар эмиш. У яқинимга бошқа биров шундай дебти, чунки шу яқинимнинг уйларида шундай холат, яъни кўчадан кирганда кўзгу туради. Мен бунга жавобан “бу менимча ирм сирим, бидъатдан ўзга нарса эмас. Валлоҳу аълам» деб айтдим. Аллоҳ илмингизни ва умрингизни зиёда қилсин! Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ўйлагансиз. Бу сафсатадан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:44 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar