Тугал маъно

Ассалому алайкум! Намоздаги зам сураларда бутун сура ёки 3 ёхуд кўпроқ оятлар ўкилади. Оятлар ўкилганда улардаги маънонинг тугал бўлиши қай даражада аҳамиятли?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Албатта аҳамияти жуда катта. Масалан: ал-Мааъуун сурасини ўқиб “фавайлул лил мусоллин” деб тугатиб бўлмайди. Чунки, бунинг маъноси “намоз ўқигувчиларга вайл, яъни жаҳаннам бўлсин” дегани. Бу оятни албатта кейинги оят билан ўқиб тугатиш керак. Сабаби, кейинги оятда намозни қандай ўқувчиларга вайл бўлишлигини баёни бор. Қуръони каримда бундай оятларнинг мисоли кўп, ҳаммасини зикр қилишга эса бизда имкон йўқ. Мана шунинг учун Қуръон илми фақат устозлардан олинишини шартлиги қайта қайта такрорланади. Сизнинг саволингиз “вақф ва ибтидо” илмига боғлиқ. Имконингиз бўлса ўқиб ўрганинг. Агар имконингиз бўлмаса, Қуръони каримнинг ўзбекча изоҳли таржималаридан ўқимоқчи бўлган оятларингизни маъносига қараб олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 149 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar