Таксислик

Ассалому алайкум! Ҳаром ичкилик ичган одамни манзилига олиб бориб қўйиш мумкинмас деб эшитгандим. Бир инсон Россияда таксислик қилади. Бу ерда 90% руслар ичади, у буюртмани олишдан олдин мижозни кўрмайди. Олиб бориб қўймаса зарар кўради. Агар ичган одамни манзилига олиб бориб қўйса, шундан топган пулига ҳаром аралашадими? Агар аралашган бўлса тавба қилиш билан чекланиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:02 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar