Сафда туриш

Масжидларда намознинг рукуъ ва саждаларини адо етолмайдиганлар стулда ўтириб адо этишади. Шунда улар стулни ортидаги сажда қилинадиган жойга қўйиб, қиёмда турганда сафдагилар билан тенг туришади. Қаъдада эса, ҳаммадан ажралиб қолишади. Шунга улар стулни ўзлари турадиган жойга қўйиб, қиёмда турганда сал олдироқда, қаъдада эса ҳамма билан бир ҳил, энг асосийси орқа сафдаги сажда жойини ҳам банд қилмай намозни адо етишса бўладими ёки хозирги ҳолат яхшими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз айтган ҳолат яхши.

2 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 190 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar