ТАФСИРИ ХИЛОЛНИ ЎҚИШ ҚОИДАЛАРИ

Ассалому алайкум хурматли устозлар! Мен яқинда ТАФСИРИ ҲИЛОЛ китобининг электрон вариантини ўз телефонимга сотиб олдим. Ёшлигимиздан ҚУРЪОН китобини тепада, пок жойда сақлаш керак, ўқиганда хам кўкракдан тепада туриши керак, бетахорат ўқиш у ёқда турсин тегиниш мумкин эмас деб ўргатишган. Хозир эса телефон доимо ёнимизда бўлади, тахоратли тахоратсиз пайтимизда хам, ёнимда бўлади, телефон асосан шимимни чўнтагида олиб юраман, хотта гохида масжидларда тахорат хонага хам (хожатхонасига) билмасдан олиб кириб кетиб қолдим Аллох Ўзи кечирсин. Саволим шуки, бу масалани қандай хал қилсам бўлади, телефонни уйга ташлаб қўйиб бўлмайди доимо зарур, олиб юрганда юқоридаги вазиятлар бўлаябди, ёки телефонни тахортсиз хам ушлаб юришим мумкинми? ТАФСИРИ ХИЛОЛни бетахорат ўқиш мумкинми ёки йўқ, МЎМИННИНГ МЕРОЖИ, РАСУЛУЛЛОХ (с.а.в.) китоблариничи? Умуман қандай китобларни бетахорат ўқиса бўладику қандайларни фақат тахорат билан ўқиш лозим, шулаф хақида маълумот берсангиз, сизлардан илтимос. Аллох сиздан рози бўлсин! Рахмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони каримдан бошқасини таҳоратсиз ҳолатда ҳам ўқишингиз жоиз, афзал бўлмасада. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:06 | Савол-жавоблар | 174 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar