Савоб оладими?
Ассалому алайкум! Масжид қурилишида қатнашиш, ҳатто битта ғиштни ғишт урувчига узатиб берса ҳам жуда катта савоб дейишади. Яқинда биз Жумъа номози ўқиётган масжидни эски биноси бузилди. Уни эски тупроқларини масжиддан ташқарига чиқариб ташлаш зарур бўлиб, масжид атрофидаги шофёрлар ўз машинаси билан ўша тупроқларни ташқарига олиб чиқаришга ёрдамлашдилар. Жумъа номозидан кейин жамоа билан биз уларни кўп дуо қилдик. Лекин маълум бўлишича ўша шофёрлар масжидга яқин жойдаги бир фирмага олиб бориб тўккан тупроғи учун ҳар бир рейсига 10000 сўмдан пул олишган экан. Бундай ҳолатда ўша шофёрлар учун савоб ажрлари тўла бўлаверадими ёки уни даражаси бироз пасаядими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ниятига яраша олади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 153 | Дуолар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ниятига яраша олади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:18 | Савол-жавоблар | 153 | Дуолар