намозни кечикиброқ ўқиш

Ассалому алайкум! Баъзан намоз вақтига улгиролмай қолиб, намоз вақтидан кечикиброқ ўқийман.Илтимос, айтингларчи намозга кечикканда, кейинги намоз вақтига ўн-ўнбеш дақиқа қолганда ҳам ўқиса бўладими,унда ниятни қандай қилиш керак.Жавобларингиз учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кейинги намознинг вақти киргунича аввалги намознинг вақти ҳисобланади. Бамдоддан ташқари. Чунки унда қуёш чиқишини бошлаши билан бамдоднинг вақти чиқиб кетади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:22 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar