Шом вақти узунлиги ўзгариши
Ассалому алайкум! Аллоҳ билимингизни бунданда зиёда қилсин. Агар саволда беришда адашаётган бўлсам узр сурайман. Шайх Ҳазлатлари раҳимаҳуллоҳ шом намозини вақти ҳақидаги «Ассаламу алайкум Устоз. Шом намози кирган вақтдан 1 соат ичида ўқилса қазо бўлмайдими?» деб сўралган саволга «Эллик минут» деб жавоб берган эканлар. (https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=15542.0). Мен бу маълумотни ўқиганимдан сўнг иложи борича шу вақт ичида ўқишга ҳаракат қилмоқдаман. Биламизки кун ва тун узунлиги йил давомида ўзгариб туради. Шу боис ушбу шом намози вақтининг узунлиги ҳам ўзгариб йилнинг маълум бир қисмида 50 минут ва бошқа бир қисмида 50 минутдан оз ёки кўп бўлиши мумкин деб ўйлаб қолдим. Агар мени шайтон васваса қилаётган бўлса сизлардан узр сўрайман. Жавоб учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри ўйлабсиз. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ савол берилган вақтдаги шомнинг вақтига қараб жавоб берган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 192 | Ибодатлар