Йўқотилган мол

Ассалому алайкум! Мен Америкаги ўртоғимга бир нарса олиб юборишини буюртма қилган эдим. У товарни отаси билан бериб юборибди, лекин товар бўлган сумка йўлда авиакомпаниянинг хатоси туфайли бошқа давлат аэропортига юборилган. Кейинчалик сумка қайтарилгач, товар йўқолган(сумка қулфланмаган бўлган). Хуллас отаси мени товаримсиз келди. Энди эса дўстим мендан «сен айтганинг учун юборган эдим, сен менга айтмасанг мен ҳам шунча пулга тушмасдим қайтага бу бизни айбимиз билан йўқотилмадику» деб мендан пулни талаб қиляпти. Орадан муддат ўтганлиги туфайли Авиакомпаниядан ундиришни иложи йўқ. Мен пулини беришим керакми агар ҳа бўлса қанчасини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки тараф келишинглар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:35 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar