Остонадан чиқсанг талоқсан деса

Ассалому алайкум! Бундан 5 ой олдин эрим билан қаттиқ жанжалашиб қолдик шу остонадан чиқсанг талоқсан деди мен айнан ўша остонадан чиқдим. Кетаман энди десам эрим қўймади кўчадаги остонани хатламадинг бўлаверади деб. Бир таниш илими бор одамдан сўраса 3 кун кўчага чиқмасин ўзимга қайт деб уч марта айтинг яшайверасизлар дебди, лекин мен ўша куни эрими калтакларидан бегана аёлга илакишганидан қаттиқ сиқилиб кетмоқчи эдим. Мени ниятим эсини киритиш эди бизга талоқ тушганми? Шу ишлардан кегин анча кўнглим совуб қолган турмушимдан эримдан. Мажбур яшагандай яшайман, қайта никох ўқитишни тавсия қилишди. Айтишларича никохни исиқчилиги тушармиш. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “шу остонадан чиқсанг талоқсан” деган остонадан чиқишингиз билан талоқ тушган. Сўраган танишини илми йўқ экан. Яқинингиздаги талоқ илмини яхши биладиган ҳақиқий аҳли илмга учраб масалангизни эрингиз, сиз ва гувоҳлар бўлса уларнинг ҳузурида ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:13 | Савол-жавоблар | 145 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar