Ота-ўғил ва ароқ

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар.Агар ота ўғлига ароқ олиб келишни буюрса.Ўғил буни рад этса бўладими ёки отани айтганини қилиб, рози қилиш керакми? Гуноҳга шерик бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:40 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar