Таҳоратдан кейин шукр намозини ўқиш ҳақида
Ассалому алайкум! Устозлар сизларга иккита саволим беришга ижозат берсангизлар, илтимос! Яқин қариндошимнинг саволларини бермоқчиман. Уларга бир муслима аёл бомдод ва шом намозидан олдин таҳоратнинг шукр намози ўқилмайди дебдилар. Далиллари Саҳиҳи Бухорийда келган дебдилар, бу қанчалик асосли? Мен шом намозига таҳорат олсамгина, шом кирган бўлса, шомни қойим қилиб бўлиб сўнг ўқирдим, шу тўғрими? 2) Мен хусусий мактаб ва боғчада қоровул бўлиб ишлайман. Мактаб биносига Ши Фи ўрнатишган. Менинг хонамда ҳам алоқа бемалол. Мен ШиФи сотиб олишганида кодига кўзим тушиб, эслаб қолгандим ва бир ҳафтача ҳамма ходимлар каби фойдаланиб юрдим, сўнг анча олдин сизларда шунга ўхшаш савол қўйилганини эслаб, бу ҳам ўғрилик бўлса, деб Аллоҳим ризолиги учун шу кодни ёддан билсам ҳам тарк этсам, шу ишим ўғирлик ҳукмига кирадими? Ҳамма ходимлар фойдаланишгани каби фойдаланганман, шу ҳам ўғирликми? Жавобинглар учун олдидан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). Ўғирлик бўлади. Раҳбарлардан рухсат сўранг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:36 | Савол-жавоблар | 145 | Таҳорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). Ўғирлик бўлади. Раҳбарлардан рухсат сўранг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:36 | Савол-жавоблар | 145 | Таҳорат