Набий Алайҳиссалом, овчи кийик қиссаси
Ассалому алайкум! Яқинда бир илми бор кишидан бир қиссани эшитдим. Қиссада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овчига кийик учун кафил туриб кийикни болаларидан хабар олиб кeлишга жўнатибдилар. Кийик бориб қайтгунча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овчини ёнида кафил бўлиб қолган эканлар. Ҳадисларда шу қисса борми? Аввал ҳам бу қиссани Исоқжон Жўрахонов ашуласида эшитган эдим. Энди бу қиссани ноиб имомдан эшитдим. Лeкин бундан аввал ҳeч бир имом бу қисса ҳақида гап очмаган ёки мeн эшитмаган эканман. Агар бу қисса уйдирма бўлсачи? Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу жуда ҳам заиф ривоят. Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ “буни ҳеч қандай асли йўқ” деганлар. Имом Байҳақий ҳам бир неча йўллар билан ривоят қилиб, имомлар жамоаси уни заиф деганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:42 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар