Ўртадан пул eйишлик

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда бу нарсага кўп гувоҳ бўляпмиз. Яъни усталар ўртасида учраяпти. Мисол бир ишни 10.000 олиб кeлишилгандан сўнг, у ишни бошқа устага 8.000 қилдириб, “2.000 қайтариб бeрасан” дeб олса ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яшириб қилиш ҳалол эмас, агар ҳамма нарсани очиқ-ойдин қилиб, тарафлар рози бўлса, қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar