Ҳадислар ишончлими?
Ассалому алайкум! 1. Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятига кўра, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: Қуръони каримда бир сура борки, Аллоҳ наздида жуда буюк, уни ўқиганлар эса жуда шарафли инсонлардир. У Ёсин сурасидир. Ёсин сурасини давомли ўқиганлар Қиёмат куни Робиа ва Музордан(икки қабиланинг номи) ҳам кўп инсонларни шафоат қиладилар.- деганлар. Абу Носир Сижзий ривояти. Ушбу ҳадис сахихми ёки хасан? 2. Оиша розияллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: Намозда Қуръон ўқиш, Намозда ташқаридаги қироатдан афзал. Намоздан ташқаридаги қироат - такбир ҳамда тасбеҳдан афзал. Тасбеҳ садақадан, садақа эса рўзадан афзал. Рўза жаҳаннамдан (тўсувчи) қалқондир. Байҳақий Шуабул иймонда, Дорақутний Афродда ривоят қилган. Шу ҳадис сахихми ёки хасан? Ва бу гапни ким айтган? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Имом Суютий буни Сижзийнинг “ал-Ибана” китобидан нақл қилиб “Сижзий буни ҳасан деган” деганлар. Лекин бу ҳадис санадида икки айб борлиги учун муҳаққиқ уламолар заиф дейишган.
2). Бу ҳадиснинг санадида камида икки кишининг кимлиги номаълум бўлганлиги туфайли заиф ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 09:51 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳадислар