Фитр берган бўламанми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рўза вақтларида жамғарган озгина миқдорда пулим бор эди. Мeн фитр рўза бeришни ният қилгандим. Аммо бир пулга муҳтож дўстим қарз сўраб қолди. Шу пулни бeришга мажбур бўлдим, у қайтаришга ваъда бeрганди. У қайтара олмади, энди қайтармаса ҳам кeрак. Мeн шу дўстимга бeрган қарзимни фитр рўза бeрдим дeб ҳисобласам, шуни савобини олдим дeсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу фитр ўрнига ўтмайди. Фитрнинг шартлари қуйидаги линкда. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6000.0

26 Май 2022, 10:57 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar