Роллтон

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар “Роллтон” ва “Хотланж” каби тез тайёрланадиган таомларнинг ёғи ҳалолми? Шу ҳақида маълумот берсангизлар. Яқинда бир Кореяда ишлайдиган биродаримиз сизларга йўллаган саволида “Ролтонда чўчқа ёғи бор” дебди. Мен излаш хизматидан фойдаландим, у ердаги жавобларда ҳалол дейилган экан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кореялик одам таркибида чўчқа ёғи борлигини аниқ айтганлиги учун ҳаром деб жавоб берган эдик. Қолганларида ҳам шундай бўлса, ҳукм шу. Мусулмон бўлмаган давлатларда сўйилган товуқларни 99% ҳаромлиги аниқ. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 16:21 | Савол-жавоблар | 241 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar