Бир таҳорат билан
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларга ўрнак қилиб бир таҳорат билан беш вақт намозни ўқиганмилар? Агар шундай бўлса ушбу ҳақида саҳиҳ ривоятлар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَتَوَضَّأُ عِنْدَ كُلِّ صَلَاةٍ. قُلْتُ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَصْنَعُونَ؟ قَالَ: يُجْزِئُ أَحَدَنَا الْوُضُوءُ مَا لَمْ يُحْدِثْ. تحفة: 1110 Амр ибн Омир Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «У киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз олдидан таҳорат қилар эдилар», деди. «Сизлар нима қилар эдинглар?» дедим. «Модомики синмаса, таҳоратимиз ўтаверарди», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عن سليمان بن بريدة عن أبيه قال كان النبي صلى الله عليه وسلم يتوضأ لكل صلاة فلما كان عام الفتح صلى الصلوات كلها بوضوء واحد ومسح على خفيه فقال عمر إنك فعلت شيئا لم تكن فعلته قال عمدا فعلته قال أبو عيسى هذا حديث حسن صحيح Сулаймон ибн Бурайда отаси Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар. Фатҳ йили бўлганида беш вақт намозининг барчасини битта таҳорат билан ўқидилар ва маҳсиларига ва тортдилар. Шунда Умар : “Олдин қилмаган ишингини қилдингиз-а?” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қасддан шундай қилдим” дедилар". Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар