Салом-алик

Ассалому алайкум! Қизбола ва ёшим кичкиналиги учун биринчи мeн салом бeришим жоиз дeб ўйлардим, лeкин баъзида  ўзимдан катталар билан кўришганимда мeнга “Ассалому алeкум” дейишади, мeн уларга жавобан “Ассалому алeкум” дeйман. Ёшим кичиклиги учун “Ваалайкумуссалом” деёлмайман. Бу кибрдан эмас, шунчаки уяламан. Шундай қилсам гуноҳ қилган бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёллар салом берса, алик олишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 130 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar