Отамни бу ишдан қайтараманми?

Ассалому алайкум!  Дадамлар беш вақт намозни вақтида адо этадилар, аммо нос сотиб бошладилар. Мен “Аллоҳ буни ҳаром қилган дадажон келинг сотманг, Аллоҳ азоби қаттиқ, арзимаган пулга дўзахни сотиб  олманг” десам ғазабга миниб “ўз отанга ақл ўргатасанми” деб урдилар. Мени шу гапларни айтишга ҳаққим бормиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри йўл кўрсатишга энг ҳақли зотлар ота-она ҳисобланадилар. Ҳикмат билан тушунтириш, агар қабул қилмаса қўполликка ўтмаслик керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:08 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar