Мияга кирмаслиги

Ассалому алайкум! Мен студентман УФЮУ да ўқийман. Шу қанча ўқисам ҳам миямга ҳеч нима кирмаяпти. Баъзида тунлари ухламай ўқийман, лекин фойдаси бўлмаяпти. Хаёлим бошқа тарафга кетиб қоляпти. Бошимда қандақадир шовқин  бор. Шунга нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир идишга бирор нарса солмоқчи бўлсангиз, аввало уни бўшатиш керак. Инсонинг мияси ҳам шунга ўхшайди. Турли маълумот, расм ва кинолардан миянгизни бўшатинг. Хусусан аёлларни ўйлашдан сақланинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar