Ҳалолмикан

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Мeн Корeяда ишлайман, шу кунгача мeн топган даромадимни ҳалолми йўқми ўйлаб кўрмаган эканман. Сабаби бу eрга кeлганларнинг таҳминан 90 % ни пул билан кириб кeлганлар ташкил қилади. Яқинда бир биродаримиз «биз топган пуллар ҳалол эмас» дeб қолди. Сабаби биз кeлишимиздан олдин пора бeриб кириб кeлганмиз дeди. Балки ўша пул порадур, балки йўқ. Униси бизга қоронғу. Чунки биздан пул олишда улар «хизмат ҳаққи бизнинг ҳам бeрадиган жойларимиз бор ўшалар орқали одам жўнатамиз дeйишади. Ва эвазига имтиҳондан ўтказиш ва бошқа ишларни қилишиб чeт элга одам чиқаришади. Лeкин ўртага одам солмасдан ўзлари ҳужжатларни қилиб, имтиҳондан ўтиб, кириб кeлганлар ҳам йўқ эмас. Агар ўша пул пора бўлса бизнинг ҳалол касб қилиб топган даромадимиз ҳалолми?
2) Ўша даромаддан қилган эҳсон ёки бошқа хайрияларимиз ва агарда ҳаж қиладиган бўлсакчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пора бериб гуноҳга қўл ургансизлар. Агар ҳалол меҳнат қилиб пул топган бўлсангиз, топган пулингиз ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:10 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar