Одоб ўрганиш

Ассалому алайкум! Одобни номусулмондан ёки кофирдан ўрганиш жоизми? Масалан, Корея ва Россия давлатларидаги ёшларимиз навбатда туриш, бировнинг ҳаққига хиёнатдан сақланиш одобларини ўзлаштириши жоизми? Ёки Исломда улардан гўзалроқ одобни ўрганиб, уларданда хусни хулқли бўлишимиз керакми? Жавоб учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Асли ўша одоблар Исломдан олинган. Бу ва шу каби кўплаб одобларга улар амал қилиб, биз тараққиётдан орқада қолмоқдамиз. Ҳозирги кунга келиб улар Исломдаги ҳамма фарз, суннат ва мустаҳаб амалларини қаттиқ ўрганишга киришишди ва амалиётган татбиқ қилишни ҳам бошлашди. Уламоларимиз : “Аллоҳнинг одати шуки, Ўзи бирор қавмга неъмат берсаю, улар уни қадрламасалар улардан олиб қўйиб, бошқа қавмга беради. Кейин неъматни олиб қўйилганларни хорликка дучор қилади” деганлар. Ислом, илм-маърифат Аллоҳ таолонинг беқиёс неъматидир. Биз буни қадрламасак, Аллоҳ уни биздан олиб қадрлайдиганларга бериб қўяди ҳамда бизларни хорликка дучор қилади. Аллоҳ Ўзи бундан паноҳ берсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 161 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar