Бошқа динларнинг китоблари

Ассалому алайкум! Динимизда Пайғамбарларнинг қиссаларига айрим нотўғри маълумотлар хусусан исроилиётлар кириб қолганини биламиз. Шундай нотўғри маълумотларни яна ҳам яхшироқ таниш ва шу билан биргаликда фақат илмий нуқтаи назардан, бошқа дин вакиллари ҳақида ҳам кўпроқ ва аниқроқ маълумотга эга бўлиш учун бошқа дин вакилларининг муқаддас китобларини, хусусан Таврот ва Инжилнинг ҳозирги кўринишдаги нусхаларини ўқиб чиқса бўладими? Бу гуноҳ саналмайдими? Жавобинггиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса ўзидан бир из қолдиради. Кимдир у изни бемалол унутади, у билан таъсирланмайди. Кимдир таъсирланиб хаёлидан чиқара олмай вас-васага тушиб қолади. Ҳозирги кунда Таврот ва Инжилнинг аксар қисми ботил тўқималардан иборат эканлигини ўша дин вакилларининг Исломга кирганлари ҳам таъкидлаб туришибди. Ўша ботиллардан таъсирланиб қолмасангиз, ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:26 | Савол-жавоблар | 148 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar