Хонамда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мeн чeт давлатда ўқийман ва хонадошим ҳинд. Яқинда у хонамизга ўз «худо»си дeб ҳисоблаган кичик ҳайкални қўйди. Лeкин мeн хонамизда намоз ҳам ўқийман ва у мeнинг ибодатларимга норозилик билдирмагани учун мeн ҳам унга бирор нарса дeёлмадим ҳали. Бундай ҳолатда намозларим қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида уни устини ёпиб қўйишни илтимос қилиб кўринг. Акс ҳолда бошқа хонада намоз ўқишингизга тўғри келади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:31 | Савол-жавоблар | 132 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar