Савдо-сотиқ масаласида ҳали янги

Ассалому алайкум! Мен яқинда 2021 йилдан бошлаб техника сотиш тадбиркорлик фаолиятини бошладим, 1-саволим.Бир таниш инсон мендан компютер ноутбоок ҳарид қилди ва шартли белгиланган кун ичида пулини яни 2 ой ичида тўлаб беришини айтиб мендан ноутбоок олди ва ҳеч қандай ўртамизда фоиз рибо йўқ эди. Аммо шу фурсат ичида ушбу пулни тўлаб беролмаса менга келтирилган зарарни қоплаб беришини айтиб тилхат ҳам ёзиб берди,Ваҳолангки бу вақт ичида ушбу пулни менга қайтара олмади турли баҳоналар билан ҳали ҳанузгача мен сотган техниканинг пули тўлиқ қайтарилмаган.Шунингдек мен савдо-сотиқ масаласида ҳали янги тадбиркорлигим учун нарх наво доим ўзгариб туришини энди билдим 2021-йилдан $ доллар 2022-йилга келиб $ кескин кўтарилиб кетди,ва мен у ҳозир қайтарган тақдирида ҳам ўша техникани ўзини ҳам сотган пулимга ололмайман.бу вазиятда мен қандай йўл тутсам бўлади. 2-саволим.бошқа бир таниш инсон ҳам ҳудди шундай мендан қиммат баҳо техника олди ва олган куннинг ўзида мендан олган техникасини бошқа жойга олиб бориб арзонига сотиб ўзининг манфаати учун ишлатган.у ҳам менга ҳалигача тўлиқ пулини қайтармаган. Ўртамизда келишилган мудадан 7 ой ўтиб кетди,техникани сотганда биз бундай шартга келишмаганмиз.бу инсон ҳам тилхат ёзиб берган агар вақтида тўлай бермаса барча зарарларни қоплаб беришга. Ўша сотган техникамни пулларни олишга жуда қийналябман ҳар куни олига бориб қарзини қайтаришини мен зарар кўришимни айтябман. 3-саволим.Энг ачинарлиси мен тадбиркорликни бир яқин Танишимдан қарз олиб унинг пулига шерикчиликка бошлаган эдим.Алҳамдуллилаҳ тақдиримизга бундай бўлиши бор экан, энди бу масалада менга маслаҳат беринг мен қандай йўл тутсам бўлади?! Дўконимизга жуда кўп инсонлар қарзга техника сўраб келадилар энди бундай вазиятга қандай йўл тутсам тўғри бўлади?маслаҳатларизга муҳтожман олдиндан раҳмат сизларга Аллоҳ паноҳида барчамизни асрасин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Сиз келгусида бозорда нархлар ўзгаришини ҳисобга олиб, шунга муносиб нарх қўйиб савдо қилишингиз лозим эди. Неча пулга сотган бўлсангиз ўшандан ортиғини талаб қилишга ҳаққингиз йўқ.3). Қарзлар ўз вақтида тўланишини кафолатлаш учун шариатимиз гаров олиш ва кафил тайинлашга рухсат берган. Шулардан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 131 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar